Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТиббиёт ходими
Тиббиёт ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ноябр ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади, деб хабар беради UZBEKISTAN TODAY.

Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади.

Диспетсер хизмати оператори - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди

Ўттиз фоизлик устамалар уларда ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади.

Ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимларига энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорида устама тўланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорда устамалар тўланади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига 10 фоизлик устамалар берилади.

Янгиликлар лентаси
0