Биринчи қор билан, Ўзбекистон!

© Sputnik / Табылды КадырбековҚор остида қолган атиргул
Қор остида қолган атиргул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи қор акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга жойланмоқда

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди, деб хабар қилади даракчи нашри.

"13 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиди ва ёғингарчиликлар кузатилди. Чимён, Қамчиқ довони ва яна бир нечта ҳудудларда эса қор ёғди.

Биринчи қор акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга жойланмоқда. Қуйида ана шундай суратлардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз", — дейилган хабарда.

© ДаракчиЎзбекистонда биринчи қор ёғди
В Узбекистане выпал снег - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи қор ёғди

Айтганча, 13 октябрь куни кечаси нафақат, Ўзбекистонда, балки қўшни Қирғизистонда ҳам қор ёғиши кузатилган. "Бишкек шаҳри бир кечада сеҳрли тусга кирди, тонгни биринчи қор билан қарши олдик", — деб ёзади бишкеклик интернет фойдаланувчилардан бири.

Фото опубликовано @jika_kz Окт 13 2016 в 8:13 PDT

 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фаол тарзда бир-бирларини биринчи қор билан табриклашга киришган. "Биз қор одамини ясадик", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

 

Қирғизистон фуқаролари шунингдек, табиатнинг бундай кутилмаган "сюрприз"ига ҳали тайёр эмасликлари ҳақида ҳам қўшимча қилишган.

Янгиликлар лентаси
0