Санжар Файзиев "Тошкент Челленжер" турнири ярим финалига чиқа олмади

© FacebookСанжар Файзиев
Санжар Файзиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Файзиев олдинга чиқиб олган бўлса-да, муваффақиятни ушлаб қола олмади

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Кеча "Тошкент Челленжер" турнирининг ярим финалига чиқиш учун ўтказилган баҳсда ўзбек теннисчиси Санжар Файзиев россиялик Константин Кравчук билан тўқнаш келди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Файзиев биринчи сетда 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса-да, муваффақиятни ушлаб қола олмади ва 4:6 ҳисобида ўйинни бой берди. Кортда ҳар бир тўп учун муросасиз кураш борди, иккала теннисчи ҳам ортки чизиқда аъло даражада ўйин намойиш этишди ва хатога деярли йўл қўйишмади.

Иккинчи сетда ҳар икки рақиб янада фаоллашди ва тенг кураш олиб боришди. Файзиев ҳаттоки ҳисобни 5:4га етказди, бироқ Кравчук сет якунида 7:5 ҳисобида ғалабага эришди.

Шундай қилиб, россиялик теннисчи турнирнинг ярим финалига чиқди. Кечроқ ўзбекистонлик яна бир теннисчи Денис Истомин ва хорватиялик Иван Додиг кортга чиқишади.

Янгиликлар лентаси
0