Жамият

Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигидан чиқди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишUSM Holdings асосчиси А.Усмонов
USM Holdings асосчиси А.Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Россия қонунчилигига кўра, бир йил давомида Россияда 183 кундан ортиқ вақт ўтказган Россия ва чет эл фуқаролари солиқ резидентлари сифатида қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Forbes рейтингида учинчи ўринни эгаллаб келаётган миллиардер Алишер Усмонов, Россия солиқ резидентлигидан чиқди деб хабар қилмоқда Forbes USM холдинг матбуот хизматига асосланиб.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмаслигини айтди

Алишер Усмоновга тегишли бўлган USM холдинг хабарига кўра, айни дамда Усмонов операцион фаолият билан шуғулланмайди, фақат спорт ва хайрия ва инсонпарварлик ишлари билан шуғулланади. Шунингдек Алишер Усмонов ҳалқаро қиличбозлик федерацияси президенти ва Олимпиада телеканалирҳни ривожлантириш бўйича ХОҚ комиссияси аъзоси.  

Халқаро фаолияти ва тиббий кўрсаткичларига кўра 2015 йилда Усмонов Россияда 183 кундан кам вақт ўтказган. Ушбу вазият USM компанияси фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, охирги бир неча йил давомида Усмонов Россияда жисмоний шахс сифатида 350 млн доллар солиқ тўлаган, унга қарашли бўлган компаниялар эса фақат 2015 йилда 1,6 млрд доллар солиқ тўлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала