Эксперт: Ғарбнинг Ўзбекистон ҳақидаги тахминлари пуч бўлиб чиқди

© пресс-служба ИАЦ "Евразия-Поволжье"Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат Биринчи Президентининг вафотидан кейин республикадаги сиёсий вазият барқарорлигича қолди

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik, Антон Курилкин.Россия ва Ўзбекистон экспертлари 4 декабр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловлари ва мамлакатдаги вазият ҳақида фикр билдирдилар. Учрашув иштирокчилари ҳукумат алмашинув жараёни қонуний асосда кечаётганлиги ҳамда ғарблик ҳуқуқ ҳимоячилари ва экспертларининг башоратлари акси ўлароқ, ҳеч қандай хавотирли эҳтимоллар йўқлигини эътироф этишди.

Экспертлар йиғилиши иштирокчилари шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларига, хусусан иқтисодиёт соҳасидаги алоқаларга ҳам тўхталиб ўтишди.

Барқарор вазият

Саратов университетининг халқаро муносабатлар институти Россия ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлар кафедраси мудири Юрий Голуб республика учун ҳозир муҳим тарихий давр келганлигини қайд этди. Энг асосийси, мамлакатда ҳукуматнинг энг хавфли ўтиш даври қисман ортда қолди.

"Ўзбекистон янги йўл бошига келиб қолди. Бундай паллада турли хавф ва муаммолар юзага келади. Шуниси қувончлики, ҳукуматнинг алмашинув жараёни қонунан амалга оширилди ва бунда ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. 4 декабр куни қонуний Президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ва Ўзбекистон фуқаролари ўз танловларини амалга оширишлари учун барча қонуний асослар яратилган", — дея таъкидлади эксперт.

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаеванинг фикрича, ҳозирги иқтисодий вазият миллий бирдамлик ва барқарорлик билан изоҳланади.

Сиёсашнуос, МДУ профессори Андрей Манойло - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Ўзбекистон Америка учун "ёғли жой"

"Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланаётган мамлакатлар бешлигига киради. Кўплаб саноат объектлари барпо этилди. Республикада замонавий транспорт инфраструктураси жадал суръатларда ривожланмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди", — деди эксперт.

Мамлакат Биринчи Президентининг вафотидан кейин республикадаги сиёсий вазият ҳам барқарорлигича қолди.

"Президентимизнинг кутилмаган вафоти биз учун ўзига хос синов бўлди. Ғарбнинг ва ҳар хил ҳуқуқ ҳимоячиларининг ички тортишувлар, ғалаёнлар, ижтимоий-иқтисодий алғов-далғовликлар, радикал кучларнинг уйғониши ҳақидаги башоратлари пуч бўлиб чиқди", — таъкидлади Хўжаева.

У шунингдек, Ўзбекистон сайлов кампаниялари ва референдумлар ўтказиш борасида бой тажрибага эга эканлигини, бу эса сайлов кампаниясининг шаффоф ва демократик руҳда ўтишини таъминлашини эслатиб ўтди.

Сайлов жараёнини кузатиш учун ШҲТ ва МДҲ миссияларига ҳамда ЕҲҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига таклифномалар жўнатилган. ЕҲҲТ миссияси 11 октябрдан бошлаб сайлов жараёнини мониторинг қилишга киришди.

Асос ва ортиқча "созлашлар"

"Евросиё диалог маркази" эксперти Светлана Кашчаева ўз навбатида кейинги вақтда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланётганлиги ҳақида сўзлади. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар илгари яратилган қонуний асослар туфайли мустаҳкамланиб бормоқда.

Станислав Притчин - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Ўзбекистоннинг янги раҳбари иқтисодиётни ривожлантиради

"Ўтган 25 йил мобайнида турли соҳаларда Россия-Ўзбекистон муносабатларини тартибга солувчи шартномавий-ҳуқуқий база яратилди. Стратегик ҳамкорликни кучайтириш ҳақидаги шартномани алоҳида эътироф этиш жоиз, бугунги кундаги сиёсий, ҳарбий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатлар мажмуаси айнан мана шу ҳужжат асосига қурилган", — деди эксперт.

Евросиё-Волгабўйи информацион-аналитика маркази директори Марина Лапенконинг фикрича, сиёсий келишувлар билан бирга ҳукуматлар ўртасида имзоланган иқтисодий шартномалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эксперт улар орасида республикалар ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини ва инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича келишувни санаб ўтди. Бундан ташқари у доимий асосда фаолият кўрсатувчи ҳукуматлараро комиссияни ҳам тилга олди. Лапенконинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ўзбек иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажмида акс этади.

"Кейинги беш йилда Ўзбекистонга Россия томонидан киритилган инвестициялар миқдори 6 миллиард доллардан ошди. Россиядан Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган пул ўтказмалари ҳам сезиларли. 2016 йилнинг иккинчи чорагида бу 500 миллион долларни ташкил этди", — деди у.

Шу билан бирга, "Лоцман Консалтинг" консалтинг фирмаси директори Сергей Мироновнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини тўсаётган омиллардан бири республикадаги валюта сиёсати бўлмоқда.

"Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги асосий муаммо валюта операцияларидир. Барча операциялар нафақат назорат қилинади, балки диққат билан назорат қилинади ва шунинг учун шартномалар ижроси чўзилиб кетади. Юқори маржиналликка эга бўлган аксарият шартномаларда тўлов даври чўзилиб кетади", — деди Миронов.

У ҳужжатларга нисбатан юқори талабни қўшимча муаммо деб атади.

"Ўйлаб кўринг, битта шартномамизнинг учинчи қўшимча келишуви учун саккизта қўшимча келишув бўлди. Бу курс ўзгариши сабабли ҳар сафар тўлов муддати ва тўлов миқдорининг ўзгартирилиши боис юзага келди",-деди у.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчиси Баҳром Боходирович - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси: мамлакат сайлов тизими барча стандартларга жавоб беради

Мироновнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги тўлақонли ва ўзаро манфаатли савдо муносабатларини ривожлантириш учун маъмурий ва молиявий тўсиқларни олиб ташлаш борасидаги ишларни давом эттириш, бу эса икки давлат манфаати учун хизмат қилиши лозим.

Иштирокчилар мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий воқеликни баҳолар эканлар, Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари мамлакатдаги сиёсий барқарорлик сақлаб қолинишига хизмат қилишини, миллий давлатчиликни мустаҳкамлашини эътироф этдилар.

Бироқ республика ташқи сиёсатида кескин ўзгаришлар кутилмайди, чунки Ўзбекистон раҳбарияти барча ҳамкорлари билан муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан бирга мамлакатнинг ҳар қандай блоклардан холи мақомидан воз кечмоқчи эмас.

Янгиликлар лентаси
0