Модификацияланган пахта Ўзбекистонга 250 млн$ даромад келтиради

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишПахта ҳосили
Пахта ҳосили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ген-нокаутни патентлаштириш учун Ўзбекистон, АҚШ ва халқаро миқёсда ариза берилган

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ген-нокаут усули ёрдамида олинган пахтани етиштириш ҳозирги кундаги йилига 1 миллион тонна пахта толаси тайёрлаш ҳажми доирасида қўшимча 250  миллион доллар даромад келтириши мумкин, деб маълум қилди Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази вакили Sputnik мухбирига.

Пахта экини - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта далалари ҳажми 10% га камаяди

Ген-нокаут технологияси организмнинг маълум генлари фаолиятини тўхтатиш ва "ўчирилган" (нокаут қилинган) генли ўсимлик олиш имкониятини берадиган молекуляр генетика усулидир. Бу эса ҳосилдорлик, тез ўсиш, зарарли ҳашаротларга чидамлиликка жавоб берувчи генларнинг  фаоллигини кучайтириш ёки пасайтириш имконини беради.

"Мазкур технология асосида яратилган "Порлоқ" туркумидаги пахта нави тола сифати, Ўзбекистоннинг кескин иқлим шароитларига мослашувчанлик, 5-10 кун эрта етилиш ва ҳосилнинг 10-18%га юқори бўлиши нуқтаи назаридан ген-муҳандислик навларининг бошқа барча пахта навларига нисбатан устунликка эга эканлигини исботлади. Бундан ташқари, янги навлар серуруғ бўлиб, бу озиқ-овқат ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ошишига имкон беради. 38-41 кодли ўрта толали пахтадан олинган тола 35-36 кодли оддий навли пахта толасига нисбатан даромаднинг ошишига олиб келади", — Геномика ва биоинформатика маркази вакили.
Марказ олимлари ушбу навлар шунингдек экологик жиҳатдан хавфсиз ва жаҳон пахта саноатига миллиардлаб доллар келтиради ҳамда фермерларга сунъий тола ишлаб чиқарилишига нисбатан рақобатбардошликни таъминлайди деб ҳисобламоқдалар. Унинг яна бир устун жиҳати ўғит ва минерал моддалардан самарали фойдаланишидир. Генетик модификацияланган пахтанинг юқори ҳосилдорлиги эвазига пахта майдонларининг қисқартирилиши кўпроқ мева-сабзавот етиштириш имконини беради.

Пахтага оид қизиқарли фактлар - Sputnik Ўзбекистон
Пахтага оид қизиқарли фактлар

Ҳозирда ген-нокаутни патентлаштириш учун Ўзбекистон, АҚШ ва халқаро миқёсда ариза берилган. Мазкур технология пахта етиштириш билан шуғулланадиган бошқа мамлакатларда лицензиялашга шай. Ўзбек фермерлари ушбу усул орқали олинган истиқболли селекцион навларни экишни мунтазам равишда кенгайтириб бормоқдалар. Мамлакатнинг турли тупроқ-иқлим шароитларидаги 13 ҳудудида ген-нокаутланган пахта уч йил давомида экилиб синовдан ўтказилди. Янги технологиянинг ушбу тамойили буғдой, картошка ва бошқа сабзавотларни экишда ҳам қўлланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек олимлари 15 йилдан буён пахтанинг "Порлоқ" дея умумий номланган ген-инженерлик навларини яратиш устида иш олиб бормоқдалар. Бугунги кунга келиб, мазкур пахтанинг тўртта нави яратилди.

Янгиликлар лентаси
0