Чимён МДҲдаги энг оммабоп курортлар ўнлигида

Oбуна бўлиш
Чимён рейтингдаги курортлар орасида энг арзони ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. RoomGuru.ru меҳмонхона қидирув сервиси россиялик туристлар учун янги йил таътилида МДҲдаги энг оммабоп курортлар рўйхатини тузди.

Рейтинг 2016 йил 30 декабрдан 2017 йил 8 январга қадар муддат учун меҳмонхоналарни қидириш ва брон қилиш бўйича маълумотларга асосланиб тузилди.

Чимён ва Чорвоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда

Мазкур 10талик рейтингдан Чимён тоғ курорти ҳам ўрин олди. У оммабоплик борасида 8-ўринда жойлашган бўлиб, рейтингдаги курортлар орасида энг арзони ҳисобланади. RoomGuru.ruнинг маълум қилишича, Чимёнда дам олиш туристларга 48 долларга тушади (меҳмонхона ёки апартаментда бир сутка туриш, кафеда тушлик ва кунлик чипта – ски пасс).

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Шимбулак (Олма-Ота, 78 доллар) эгаллаган. Ундан кейинги ўринларда Гудаури (Тбилиси, Грузия, 65 доллар), Логойск (Минск, Белоруссия, 52 доллар), Шахдаг (Боку, Озарбайжон, 58 доллар), Цахкадзор (Ереван, Арманистон, 60 доллар), Бакуриани (Тбилиси, Грузия, 68 доллар), Буковел (Львов, Украина, 56 доллар) жойлашган. Рўйхатни Қоракўл (Бишкек, Қирғизистон, 50 доллар) ва Силичи (Минск, Белоруссия, 52 доллар) курортлари якунлаб беради.

Янгиликлар лентаси
0