Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишҚуръон ўқиш
Қуръон ўқиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз асл исломий қадриятлар ва мусулмон маданиятини ҳимоя қилишимиз лозим", — деди Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Самарқандда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти шафеълигида Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Биз Самарқанд шаҳрида ислом дунёси олимлари ва донишмандлари меросини ўрганиш бўйича Ислом ҳамкорлиги ташкилоти шафеълигида Ислом илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини билдирамиз", — деди Мирзиёев Тошкентда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, бундай марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги "таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли" шиори остидаги раислигининг устувор мақсадларидан биридир.

Мирзиёев Ўзбекистон заминида Имом ал Бухорий, Имом ат Термизий, Абу Райҳон Беруний, ал Хоразмий, Имом ал Мотуридий каби ислом оламининг буюк ва машҳур намояндалари яшаб ўтишганини эслатиб ўтди.

ИҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43 сессияси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, сессияда ИҲТнинг йигирма олти аъзо давлатлари вакиллари иштирок этади. Сессияда шунингдек, ИҲТ бош котиби, Ислом тараққиёт банки президенти, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия ва Швейцариянинг махсус элчилари, қатор халқаро ва ҳудудий ташкилотлар вакиллари қатнашадилар.

Тошкентдаги йиғилиш давомида юздан ортиқ резолюциялар, хусусан, ИҲТ кун тартибининг асосий масалалари акс этган Тошкент декларацияси, ташкилотнинг ТИВКда Ўзбекистон раислигининг устуворликларини тасдиқлаш режалаштирилган.

ИҲТ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган. Россия 2005 йилдан буён ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Янгиликлар лентаси
0