Жамият

Солиқ қўмитаси: мурожаатларнинг аксарияти терминаллар ишлатилмаётгани билан боғлиқ

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПластик карталар орқали амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш терминали
Пластик карталар орқали амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш терминали - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси фуқароларга уларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилса, 244 98-98 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Бугунги кунда Солиқ қўмитасининг "Ишонч телефон"ларига қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб "Терминал" аппаратлари ишлатилмаётганлиги билан боғлиқ масалалар хусусида бўлмоқда, деб хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри.

Жамият
Ўзбекистон пластик карталари: виртуал пуллар машмашасига қачон чек қўйилади?
2016 йил 1 октябрь ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг "Ишонч телефон"ларига қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 2 216 та ҳолатда жами 392606,7 минг сўм миқдорида назорат — касса машинасига кирим қилмаслик, 1 293 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 55 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди, дея маълум қилади Солиқ қўмитасининг ахборот хизмати.

Қўмита фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилса, 244 98-98 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала