Жамият

Миллий университетга икки йил давомидаги учинчи ректор тайинланди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Фотобанкка ўтишЎзбекистон миллий университети
Ўзбекистон миллий университети - Sputnik Ўзбекистон
Авазжон Марахимов 2010-2011 йилларда Халқ таълими вазири сифатида фаолият кўрсатган

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Тошкент давлат Техника университети техника фанлари доктори, профессори Авазжон Марахимов ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда олий ўқув юрти сайтида хабар берилмоқда.

У шу йилнинг майида ректор этиб тайинланган физика-математика фанлари доктори, профессор Абдураҳим Абдушукуров ўрнини эгаллади. Абдушукуровдан олдин эса 2015 йилнинг ёзида Шуҳрат Сирожиддинов университетга ректор этиб тайинланганди.

Самарқанд давлат университети - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд давлат университетига янги ректор тайинланди

Авазжон Марахимов 2010-2011 йилларда Халқ таълими вазири сифатида фаолият кўрсатган. Унгача эса Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Миллий университетга ректор этиб тайинлангунига қадар Марахимов Тошкент давлат техника университетининг "Бошқаришда ахборот технологиялари" кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала