Жамият

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига номзод этиб тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев номзоди бир овоздан тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Президентлик сайловларида иштирок этиши учун мамлакат Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлади, деб хабар берди партия вакили.

"Бугун Ўзлидеп қурултойида Президентлик сайловларида иштирок этиш учун партиямиз томонидан илгари сурилган Шавкат Мирзиёев номзоди бир овоздан тасдиқланди", — деди у.

Партия вакилининг айтишича, тез орада партия Марказий сайлов комиссиясига номзод рўйхатга олиниши учун у ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. Сайлов қонунчилигига мувофиқ, номзод рўйхатга олиниши учун сиёсий партия жами сайловчилар умумий сонининг 1 фоизи (214 минг 350 нафар сайловчи) имзоси қўйилган имзо варақаларини тақдим этиши керак. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 30 октябрда якунланади.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон Президентлигига сайловларда иштирок этадиган барча номзодлар маълум бўлди

Жорий йилнинг 23 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатдан ўтган тўртта сиёсий партияга президентлик сайловида иштирок этиш учун рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бугунгача Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуродов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров Президентликка номзод этиб тасдиқланишганди.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала