Ҳодисалар

Террорчилар Алепподан чиқмоқчи бўлганларни отиб ташлаш билан қўрқитмоқда

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Фотобанкка ўтишАлеппо аҳолиси гуманитар коридор орқали шаҳарни тарк этмоқда
Алеппо аҳолиси гуманитар коридор орқали шаҳарни тарк этмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Алеппода 20 октябр куни соат 08:00 дан гуманитар танаффус эълон қилинган. Россия ва Сурия ҳарбийлари Алеппода ўрнашиб олган жангарилар позицияларига зарба беришни сешанба кунидан тўхтатишган.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Михаил Алаеддин. “Жабҳат ан-Нусра” террорчилари шарқий Алеппо тинч аҳолисини гуманитар коридорлар орқали шаҳардан чиқишига йўл қўймаяпти, демоқда маҳаллий аҳоли.

“Биз улар билан ёнма-ён яшаймиз. “Нусра” террорчилари гуманитар коридорлардан ўтган ҳаммани отиб ташлашларини айтиб қўрқитмоқда”, — деди маҳаллий аҳоли вакили.  

Гуманитар коридорларда хавфсизликни таъминлаётган Сурия полицияси ходимлари ушбу вазиятга ҳозирча изоҳ беришаётгани йўқ.

Алеппода 20 октябр куни соат 08:00 дан гуманитар танаффус эълон қилинган. Россия ва Сурия ҳарбийлари Алеппода ўрнашиб олган жангарилар позицияларига зарба беришни сешанба кунидан тўхтатишган. Тинч аҳоли, ярадорлар ва қуролини топширмоқчи бўлган жангарилар махсус ташкил қилинган гуманитар коридорлар орқали жанг бўлаётган ҳудудларни тарк этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала