Жамият

Тошкентда бир ярим ой олдин қурилган йўл чўкди

© Азиза НурмухамедоваТошкентда чўккан йўл
Тошкентда чўккан йўл - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда сентябр ойининг бошида қуриб битказилган автомобил йўлида совуқ тушиши билан чуқурлик ва дўнглик ҳосил бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкентда совуқ тушиши билан, янги қурилган йўлнинг бир қисми чўкди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тараққиёт кўчасининг бир қисми чукиши натижасида янги йўлнинг икки қатори автомобил ҳаракатланишига яроқсиз ҳолга келди. Айни дамда йўл таъмирлаш хизмати ходимлари йўлнинг ушбу хавфли бўлагини пластик тўсиқлар билан ўраб олишди.

Строительство участка дороги по улице Тараккиет в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тараққиёт кўчасида ҳаракат қайта тикланди

Шуни айтиш керак-ки, янги йўл қурилиб ишлатишга топширилганидан кейин, унда дарҳол ўзгаришлар юз бера бошлади. Собиқ авиация заводи яқинидаги чорраҳада йўл ўртасида чуқурлик пайдо бўлди. Йўлнинг қарама-қарши томонида эса, эски Тошмига кетиш тарафда – дўнглик пайдо бўлди.

Йўл хизмати ходимлари ушбу камчиликларни узоқ вақт давомила кўрмаганликка олиб юришди. Бу ерда ҳеч қандай огоҳлантириувчи белги ёки тўсиқ ўрнатилмади.

Йўл таъмирлаш хизматидан турли "сурприз" олишга ўрганиб қолган тошкентлик ҳайдовчилар, бир-бирларини ижтимоий тармоқлар орқали огоҳлантиришмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала