Дунёда

Туркия бош вазири ўринбосари Учинчи жаҳон урушига олиб келувчи сабабни айтди

© AFP / BULENT KILICМосул яқинидаги жанглар
Мосул яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Туркия учун Мосулнинг келажаги худди Ҳалаб ва Дамашқнинг келажаги каби муҳим аҳамиятга эга

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ироқнинг Мосулини "Ислом давлати" террорчи гуруҳидан озод қилиш операциясини учинчи кучлар томонидан янги урушга айлантиришга уриниш глобал низога олиб келиши мумкин, деди Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш, РИА Новости хабарига асосан.

Илгарироқ Анқара ҳудудда мазҳаблараро тўқнашувлар келиб чиқиши мумкинлигини билдириб Мосулни қўлга киритиш операциясида шиа кўнгиллиларининг иштирок этишларига қарши чиққан эди.

"Ироқнинг Мосулини "ИД" террорчиларидан озод қилиш операциясини учинчи кучлар томонидан янги урушга айлантиришга уриниш глобал низога, хусусан Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин", — дея Anаdolu агентлиги бош вазир ўринбосаридан иқтибос келтиради.

Қурд кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ироқ ҳарбийлари ва қурд кўнгиллилари Мосулни озод қилишни бошлади

Қуртулмишнинг сўзларига кўра, Туркия учун Мосулнинг келажаги худди Ҳалаб ва Дамашқнинг келажаги каби муҳим аҳамиятга эга. "Қўшни давлатнинг аҳолиси бизнинг дўстларимиз, биродарларимиз, қардошларимиздир. Биз ҳаммамиз бир ҳудудда яшаймиз. Туркиянинг қўшни давлатларда содир бўлаётган воқеаларга қизиқиш билдиришга тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", — деди у.

У турк ҳарбийларининг Башика лагерида бўлишларига қарши чиқаётган Ироқ ҳукуматини яна бир бор танқид қилди. "Бугун Ироқ бош вазири Туркияни танқид қилишга уринмоқда. Бироқ у аввал бир саволга жавоб бериши лозим, нима учун Ироқнинг катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи шаҳри бирорта ҳам ўқ узилмасдан террорчиларга топшириб қўйилди? Нима учун шунча йил давомида Мосулни қутқариш режаси тузилмади? Нима учун АҚШ ва халқаро ҳамжамият ИДга қарши курашни жиддий қабул қилмади?" — деди Куртулмуш.

17 октябрга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий Мосулни ИД жангариларидан озод қилиш операцияси бошланганлигини маълум қилди. Ироқ ҳарбийлари ва полиция кучлари, шунингдек курд кўнгиллилари АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиацияси кўмагида Мосулга ҳужум бошлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала