Ҳодисалар

Ўзбекистонликлар Ми-171 ҳалокати қурбонлари оилаларига ўз ёрдамларини таклиф қилишмоқда

© Sputnik / Алексей Насыров / Фотобанкка ўтишГвоздика ва шамлар
Гвоздика ва шамлар - Sputnik Ўзбекистон
Ҳалокат оқибатида тўққиз нафар киши ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар эълон қилиниши билан ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдира бошлашди.

Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Атамбаев вертолёт ҳалокати муносабати билан Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди
Миллий телеканал орқали берилган расмий ахборотга кўра, ҳалокат оқибатида тўққиз нафар киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари экипаж аъзоси ва олти нафари Қуролли кучлар ҳарбийлари эди.

Ўзнет фойдаланувчилари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур қайғу билдирар эканлар, бу оғир дамларда уларга сабр ва матонат тилайдилар. Ўзбек халқи ҳар доим ўзининг энг яхши фазилатларини намойиш этиб келган ва ушбу авиаҳалокат қурбонларининг оила аъзоларига ёрдам кўрсатишга тайёр.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари фақатгина ҳамдардлик билдириш билан чекланиб қолмасдан, ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишни таклиф қилишиб, уларнинг яшаш манзилларини сўрашмоқда.

Жамият
Фарғона водийсида вертолёт ёмон об-ҳаво туфайли қулаган бўлиши мумкин
Ўз навбатида Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ва ҳалокат қурбонларининг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган. Ҳозирча ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги ҳақида расман маълум қилинмади. Шунингдек, вертолёт Фарғона вилоятининг айнан қайси ҳудудида ҳалокатга учрагани ҳам маълум эмас.

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари воқеалар ривожини кузатиб боради ва мавзуга оид ахборот билан таништириб боради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала