Фарғона вилоятида янги цемент заводи ишга туширилди

© Sputnik / Михаил МордасовЦемент заводидаги ишчи
Цемент заводидаги ишчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхона раҳбари Қодиржон Аҳмедовнинг айтишича, бу ерда яратилган юздан ортиқ иш ўрнига асосан касб-ҳунар коллежи битирувчилари жалб этилган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида янги цемент заводи иш бошлади, деб хабар қилган "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Бетон ишлаб чиқариш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Туркия компанияси Ўзбекистонда қиймати 225 млн $ бўлган цемент заводи қуради
"Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Ушбу табиий имкониятлардан унумли фойдаланаётган шўрсувлик тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш субектлари ташкил этмоқда", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тумандаги "Turon eco cement" масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент ишлаб чиқариш заводи иш бошлаган.

Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида қуриб битказилган заводда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. Энг муҳими, маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 %и корхона тасарруфидаги конлардан олинади.

Корхона раҳбари Қодиржон Аҳмедовнинг айтишича, бу ерда яратилган юздан ортиқ иш ўрнига асосан касб-ҳунар коллежи битирувчилари жалб этилган.

Янгиликлар лентаси
0