WebSum собиқ раҳбаридан ўзлаштирган пулларини қайтаришни талаб қилишмоқда

Oбуна бўлиш
2010 йилда директорлик қилган Музаффаров тизимнинг дастурий кодига яширинча ўзгартириш киритган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. 2014 йил охирида WebSum савдо маркаси остида фаолият кўрсатувчи "E-SERVICES HOUSE" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига WebSum тизимидан пул ўғирланганлиги ҳолати юзасидан суриштирув ўтказишни сўраб мурожаат қилганди, деб хабар беради NUZ.UZ.

Прокуратура томонидан ўтказилган суриштирув давомида собиқ директор Озод Музаффаров WebSum тизимининг мижозлари бўлган давлат компаниялари, юридик ва жисмоний шахсларнинг йирик миқдордаги пулларини ўзлаштириб юборганлиги аниқланди ва исботланди. Маълум бўлишича, 2010 йилда директорлик қилган Музаффаров тизимнинг дастурий кодига яширинча ўзгартириш киритган ва шу орқали жиноий ҳаракатини амалга оширган.

Собиқ директор айбига тўлалигича иқрор бўлди. Бироқ жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан у ўғирланган пулларни қайтармасдан энг кам иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди ва шу заҳоти унга нисбатан амнистия қўлланилди. Бу билан мижозларнинг пулларини қайтариш мажбурияти "E-SERVICES HOUSE" зиммасига юкланди.

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди

Компания суднинг ноҳақ қарори юзасидан Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди ва ҳозирда Бош прокуратура томонидан суд жараёнида қатор қонун бузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассацион ҳукмига нисбатан протест келтирилди.

"Сизларни ишонтириб айтамиз, WebSum тизими ёпилмайди ва тез орада ўз ишини давом эттиради! Биз адолатли қонунга ишонамиз, айбдор муносиб жазосини олади, барча ўғирланган пуллар эса тизимга қайтарилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, бизни тушунишингизни ва озгина сабр қилишингизни сўраймиз! Бизга сизнинг қўллаб-қувватлашингиз керак!", — дейилади компаниянинг расмий хабарида.

Компания вакиллари WebSum тизими фойдаланувчиларига мурожаат қилар экан, суд жараёнлари ҳамда Музаффаров пулларини ўзлаштириб юборган компанияларнинг эътирозлари сабабли тўлов тизими фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлганлигини билдиради. Шунингдек, алоҳида эълон берилмагунига қадар мижозлардан ўз электрон ҳамёнларини тўлдирмай туриш сўралади.

Янгиликлар лентаси
0