"Ўзбекэнерго" режани 9 ойдаёқ ортиғи билан бажарди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекэнерго" жорий йилнинг 9 ойи давомида тўртта лойиҳани ишга туширди, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 146% кўрсаткичга эришди, "Соғлом она ва бола йили" Дастурига 37 млрд сўм сарфлади

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. "Ўзбекэнерго" АЖ 2016 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича расмий ҳисоботни эълон қилди. жорий йилнинг 9 ойи давомида "Ўзбекэнерго" маҳсулотлари таннархининг пасайиши 101,4%ни ташкил этган.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 100,2 %га етган. Маҳаллий хом ашё асосида корхоналарда 146,1% маҳсулот ишлаб чиқарилган. "Ўзбекэнерго"нинг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари 102,2 %ни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида "Ўзбекэнерго" табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва нефт маҳсулотларини тежашни таъминлади.

Қуёш нури ёрдамида сув иситиш коллектори ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекэнерго”да янги Илмий-техник марказ очилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги инвестиция дастури тўғрисида"ги қарори асосида янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 23та йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Жорий йилда бешта объектни фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Бугунги кунга келиб тўртта инвестиция лойиҳаси ишлари якунига етди.

Ангрен — Поп темир йўли линиясида узунлиги 23,7 км, Самарқанд — Бухоро линиясида узунлиги 20,2 кмга тенг тармоқ ишлари бажарилди.

Ўтказилган тендер танловида ғолиб бўлган Mitsubishi Corporation (Япония) компанияси Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида умумий қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуради. Ҳозирда умумий қурилиш ишлари олиб борилмоқда. "Ўзбекэнерго" "Соғлом она ва бола" Дастурида ҳам иштирок этмоқда. Дастур доирасида корхона 37 млрд сўм маблағ сарфлади.

Бундан ташқари, "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан энергия ускуналарини қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳам деярли ниҳоясига етди.

Янгиликлар лентаси
0