Жамият

Чингиз Хон кубогида Ўзбекистон бокс жамоаси 11та медал қўлга киритди

© ASBCChinggis Khan Cup кубоги
Chinggis Khan Cup кубоги - Sputnik Ўзбекистон
Мўғулистонда бўлиб ўтган халқаро бокс турнирида Ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритишди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Улан-Баторда бўлиб ўтган халқаро Chinggis Khan Cup турнирида Ўзбекистон бокс жамоаси муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда Оламспорт саҳифаси.

Қувонарлиси шундаки бу сафар иштирок этган спортчи қизлар Турсуной Раҳимова (51кг) ва Мафтуна Мелиева (60кг) лар ҳам олдин медал соҳиблари бўлишди.  

Эркаклар орасида Исроил Мадримов (75кг) ва Абдулхай Шорахматов (56 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Кумуш медалга қизлардан Шаҳноза Низомова (69кг) ва ўғил болалар орасида Нодир Мирзаҳмедов (49кг), Аброр Қодиров (52кг) ва Фазлиддин Мелибоев (69кг) лар сазовор бўлишди.

Бронза медалга Дилноза Одилжонова (54кг), Елнур Абдураимов (60кг) ва Зуҳриддин Маҳкамов (81кг)лар созовор бўлишди.

Мўғулистондаги турнирда Ўзбекистон терма жамоасига Рустам Саидов ва Дилмурод Ҳасановлар мураббийлик қилишди. Бекжон Юсупов эса бокс баҳсларида ҳакамлик қилди.

© ASBCЧингиз Хон бокс турнирида қизлар баҳси
Chinggis Khan Cup - Sputnik Ўзбекистон
Чингиз Хон бокс турнирида қизлар баҳси
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала