Жамият

Михаил Задорнов касалхонага ётқизилди

© Sputnik / Валерий Левитин / Фотобанкка ўтишҲажвиячи Михаил Задорнов
Ҳажвиячи Михаил Задорнов - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур ҳажвиячи концерт вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб қолган ва Москва касалхоналаридан бирига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Машҳур ҳажвиячи Михаил Задорнов Москвада касалхонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, "Тез ёрдам" хабарига асосан.

Шифокорлар айтишига кўра, Задорновга 22 октябр куни тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва касалхонага ётқизилган. Артист айнан қайси касалхонага, кандай дард билан ётқизилгани аниқлаштирилмаган.

Октябрь бошида Задорнов ўзининг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Янги йилга қадар белгиланган бир неча концертини, соғлиги ёмонлашгани туфайли, бекор қилишга мажбур бўлганини хабар қилган эди.

Михаил Задорнов — ҳажвий ёзувчи, юморист ва актер. Задорнов, кўпинча, Россия ҳаёт тарзи ва урф-одатларни Ғарб ҳаёти билан солиштириш, АҚШ ҳаёт тарзини ҳажвия қилиш каби мавзуларда монологлар ўқийди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала