Қишлоқ жойларда янги уйлар қурилишига 700 млн $ ажратилди

© Sputnik / СтрингерНамунали лойиҳалар асосида қурилган уйлар
Намунали лойиҳалар асосида қурилган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастур доирасида 2017 йилда умумий майдони миллион квадрат метр бўлган 15 мингта янги уй ва квартиралар қурилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон 2017 йилда қишлоқ жойларида уй қурилишига 690 млн доллар ажратади, дейилган президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда.

Ушбу дастур доирасида 2017 йилда умумий майдони миллон квадрат метр бўлган 15 мингта янги уй ва квартиралар қурилиши режалаштирилган.

“Лойиҳани молиялаштиришга 2017 йилда 2 триллион сўмдан ортиқ (675 млн $) тижорат банклари маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган”, — дейилган қарор матнида.

Ҳужжатда айтилишига кўра, лойҳида қатнашишни истаган тижорат банклар миллий валютада 15 йиллик кредит очади. Кредитларга дастлабки 5 йил давомида йилига 3%  имтиёзли ставка қўйилади.

Мирзиёев, 2018-2021 йилларда қурилиши мўлжалланган ушбу уйлар учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида, таалуқли вазирликларга топшириқлар берди.

“2009-2016 йиллар давомида Ўзбекистонда 1,308 минг турар жой массивлари қуриб битказилди. Қишлоқ жойларида умумий майдони 9,5 миллион квадрат метр бўлган 69557та янги уй-жойлар қуриб битказилди, 83,5 минг қишлоқ аҳолиси ўз турар жойларни яхшилаш имконига эга бўлди”, — дейилган ҳужжат иловасида.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2012 —2015 йилларда умумий қиймати 2,2 млн доллар бўлган уй-жой қурилиши дастурини тасдиқлаган эди. Тўрт йил двомида намунали лойиҳа бўйича умумий майдони 6 млн квадрат метр бўлган 40 мингдан ортиқ уйлар қуриб битказилди. Шахсий турар жойлар қурилиши бўйича кредитлар 15 йил муддатга берилган эди. Дастлабки беш йил имтиёзли бўлиб ушбу давр мобайнида кредитлар фоизи 7% ни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0