Спорт

Интернетда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси танланади

© AFP / KARIM JAAFARЎзбекистон футболчилари
Ўзбекистон футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Ғолиб футболчилар номи январ ойи бошида эълон қилинади

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россиянинг Sports.ru сайтида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисини танлаш учун овоз бериш бошланди, унда мазкур сайтда рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар қатнашишлари мумкин.

Овоз бериш уч босқичда ўтказилади. 31 октябрга қадар сайтда номи келтирилган 50 футболчидан уч нафарини танлаш лозим. Ушбу босқич якунларига асосан 1 ноябрда энг кўп овоз тўплаган 10 нафар футболчи танлаб олинади ва бир ой давомида фойдаланувчилар улар орасидан энг яхши деб ҳисоблаган уч нафар футболчини танлашади.

Ўзбекистон-Хитой ўйини - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон терма жамоаси Хитойни мағлуб этди

Энг кўп овоз олганлар орасидан энг яхши уч нафар футболчини танлашда Ўзбекистон футболига ихтисослашган хориж спорт ОАВ экспертлари, Sports.ru таҳририяти ҳамда "Узбекская кухня" блоги аъзолари ҳам иштирок этишади.

Ғолиб футболчилар номи январ ойи бошида эълон қилинади.

Ўтган сафарги овоз беришда терма жамоа сардори Одил Аҳмедов Виталий Денисов ва Сардор Рашидовларни ортда қолдириб ғолиб бўлганди. Бу сафарги кенгайтирилган рўйхатдан Осиёнинг келажаги порлоқ футболчиларидан бири деб ҳисобланаётган терма жамоанинг ёш ўйинчиси Элдор Шомуродов ҳам жой олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала