Жамият

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат жорий этди

© findaФойдаланувчи
Фойдаланувчи - Sputnik Ўзбекистон
Маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза юбориш жорий этилди. Бу ҳақда палатанинг расмий веб сайтида маълум қилинган.

Тадбиркорлар мазкур хизматдан фойдаланиш орқали Ўзбекистон ва хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар, маҳаллий ва хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалардан бохабар бўлиб боришлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун) ҳамда бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар билан танишишлари мумкин.

Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади.

Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш муддати уч кун этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала