Тошкентда нодавлат ОАВ журналистлари учун тренинглар бошланди

© Sputnik / Murad OrujovЖурналист
Журналист - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тренингларни етакчи немис экспертлар – Германия телекомпаниялар Федерал уюшмаси Президенти Рене Фалькнер ва таниқли мустақил журналист Биргит Вецел олиб боришади

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. 23 октябр куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида (ЎзЭОВМА) сайлов тажрибасини ёритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради тадбир матбуот хизмати.

Тадбирда нодавлат телерадиостудиялар, ЎзЭОВМА вакиллари, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ваколатхонаси, шунингдек Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси экспертлари иштирок этишди.

Тренингларни етакчи немис экспертлар – Германия телекомпаниялар Федерал уюшмаси Президенти Рене Фалькнер ва таниқли мустақил журналист Биргит Вецел олиб боришади.

Тўрт кун давомида Биргит Вецел бошчилигида семинар-тренинг иштирокчилари – турли радиостанция журналистлари – эфирни янги креатив эшиттиришлар билан тўлдиришнинг энг илғор тажрибаларини ўрганишади, ахборот узатишнинг ностандарт усуллари ва кўпроқ радиотингловчи жалб қилиш имкониятлари билан танишишади. Семинар-тренингнинг очилиш маросимида унинг якуний натижасида "Сайлов кундалиги" ҳар кунлик махсус дастури ташкил этиш белгилаб олинди.

"Мен ёш журналистлар билан сайлов ва сайловолди жараёнлари юзасидан машғулотлар олиб боришимдан хурсандман. Ўзбек ҳамкасбларим ягона мақсадимиз сайлов мавзусига оид сифатли медиа маҳсулот тайёрлаш, тўлиқ радиоахборотлар беришдан иборат. Семинар иштирокчилари асосан ёшлар ва бу мени янада илҳомлантиради. Мен Ўзбекистонда бўлган вақтимда журналистларингиз маҳорати йилдан-йилга ортиб бораётганининг гувоҳи бўляпман", — дейди Биргит Вецел.

Марказий сайлов комиссияси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси семинар тренинглар ташкил этади

Ўз навбатида, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ваколатхонаси раҳбари доктор Томас Кунце "ушбу машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг профессионал даражада ёритилишига" умид билдирди ва ўзбек журналистлари билан тажриба алмашишдан фақат хурсанд бўлишини таъкидлади.

"Ушбу семинарлар журналистлар саводхонлигини ошириш бўйича "илк қалдирғоч" бўлиб, келгусида ҳам биз Ассоциация журналистлари учун Ўзбекистон Президенти сайловини ёритишда профессионаллигини ошириш масаласида уларни давом эттиришни режалаштиряпмиз", — деди ЎзЭОВМА раиси Фирдавс Абдухолиқов медимаросимнинг очилиш маросимида. Семинар-тренинглар ноябр охирига қадар давом этади.

Германиялик эксперт Рене Фалкнер 11 кун давомида семинар иштирокчилари билан янги технологик ишланмаларни қўллаш билан машҳур рейтинг ток-шоулар тайёрлаш бўйича жаҳон тажрибаси билан бўлишади.

Янгиликлар лентаси
0