Иқтисод

"Ўзбекистон почтаси"га хорижий инвесторнинг кераги йўқ

Компанияга нисбатан устав капиталининг камида 15%ини хорижий инвестиция ташкил этиши лозимлиги ҳақидаги талаб татбиқ этилмайди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти нархи меъёрлаштирилган ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматлар кўрсатувчи табиий монополия субъектлари рўйхатига киритилди, деб хабар беради Nuz.uz. Компанияга нисбатан устав капиталининг камида 15%ини хорижий инвестиция ташкил этиши лозимлиги ҳақидаги талаб татбиқ этилмайди.

ЙҲҚ бузиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиш мажмуаси. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларга жарима хати почта орқали юборилади

"Ўзбекистон почтаси" 14 минтақавий филиал, 177 туман ва шаҳар тармоқлари ҳамда 2987 почта алоқа бўлимларидан иборат. 1994 йил февралида компания Бутунжаҳон почта иттифоқига аъзо бўлган ва унинг фаолияти ушбу иттифоққа аъзо давлатлар ҳудудида халқаро почтани қабул қилиш ҳамда етказиб бериш бўйича амалдаги халқаро талаб ва қоидалар асосида шакллана бошлади.

Айни пайтда "Ўзбекистон почтаси" бутун мамлакат ҳудудида миллий оператор сифатида универсал хизмат кўрсатмоқда ва шу билан бирга Бутунжаҳон почта иттифоқининг 100дан ортиқ аъзо мамлакатлари билан халқаро почта алмашинувини амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала