Жамият

Эмомали Раҳмонга мустақил Тожикистон асосчиси мақоми берилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишЭмомали Раҳмон
Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатни бошқариш давридаги барча ҳаракатлари учун Миллат етакчисига дахлсизлик кафолатланади

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатларининг навбатдаги йиғилишида президент Эмомали Раҳмонга мустақил Тожикистон асосчиси мақоми берилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Илгарироқ депутатлар конституцион қонунга "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат етакчиси" мақомини киритишни бир овоздан маъқуллашганди. Улар ушбу қонунга бир нечта тузатиш киритдилар, тузатишлардан бирида Раҳмон мустақил Тожикистоннинг асосчиси деб эътироф этилади.

Тузатишга мувофиқ, мамлакатда Миллат етакчисининг махсус фонди тузилади, Миллат етакчиси Ордени ва миллат етакчиси Мукофоти таъсис этилади.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди?

Миллат етакчиси президентлик лавозимини тарк этганидан кейин халққа мурожаат қилиш ва муҳим давлат тадбирларида иштирок этиш ҳамда нутқ сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Мамлакатни бошқариш давридаги барча ҳаракатлари учун Миллат етакчисига дахлсизлик кафолатланади.

Шунингдек, уни тутиб туриш, ҳибсга олиш ва тинтиш тақиқланади, Миллат етакчиси ва унинг яқинларига тегишли мол-мулк дахлсизлиги таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала