МДҲнинг 7 давлатида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими машғулотлари бошланди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия жанговар авиацияси
Россия жанговар авиацияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машғулотларда Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҲҲМ бўйича навбатчи кучлари ва воситалари иштирок этади

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. МДҲнинг етти давлати ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимининг кенг миқёсдаги машғулотлари бошланди, 130дан ортиқ қўмондонлик пунктлари ва 100га яқин жанговар самолётлар ҳаракатга келтирилди, деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий ахборот воситалари департаменти, РИА Новостига асосан.

Текширув машғулотларида Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҲҲМ бўйича навбатчи кучлари ва воситалари иштирок этади.

Танки Т-14 на гусеничной платформе Армата на генеральной репетиции военного парада, посвященного 71-й годовщине Победы - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзолайди

Машғулотларда қатнашаётган ҲҲМ кучлари ва воситалари Россиянинг Москва вилоятида жойлашган ҲКК бошқарув маркази томонидан бошқарилади.

"Эрталаб соат 8да (Москва вақти билан) МДҲга аъзо етти давлатнинг 130дан ортиқ қўмондонлик пунктлари ва турли даражадаги бошқарув пунктлари МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими бошқарув органларининг биргаликдаги ҳаракатини такомиллаштириш вазифасини бажаришга киришди", — дейилади хабарда.

Машғулотларга қатнашувчи давлатлар қуролли кучларига қарашли қирувчи авиациянинг Су-27, Миг-29, МиГ-31, бомбардимончи авиациянинг Су-24, Су-34, штурмчи авиациянинг Су-25, узоқ масофа авиациясининг Ту-22, Ту-160, Ту-95 каби 100га яқин самолётлари, Ка-27, Ми-8 вертолётлари жалб этилган.

Шунингдек, ушбу давлатлар ҲҲМ бирлашган тизими таркибидаги радиотехника ва зенит ракета қўшинлари бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда.

Ҳарбийлар давлат ва ҳаво чегараси шартли рақиб томонидан бузилганида, самолёт олиб қочилганида кўриладиган чоралар, ҳалокатга учраган ҳаво кемалари экипажига ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказадилар. Бундан ташқари, самолётлар экипажлари Россия, Белоруссия, Қозоғистон ва Арманистон ҳудудида чегара бузган ҳаво кемаларини тутиш бўйича биргаликда машқ қиладилар.

Маълум қилинишича, машғулотлар ҲҲМ навбатчилари томонидан Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳудудлари осмонида шартли душман аниқланганлиги ҳақидаги хабар билан бошланган. Шартли душман ролини Россия ҲККнинг Ту-160 ва Ту-95МС стратегик бомбардимончи ҳамда узоқ масофа авиациясининг Ту-22М3 бомбардимончилари бажармоқда.

Янгиликлар лентаси
0