Тюрденев: Россия Ўзбекистоннинг энг йирик сармоядори

© ИА "ЖАХОН"Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси - Владимир Тюрденев
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси - Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Халқаро Санноат ярмаркаси давомида Россия делегацияси вакиллари Ўзбекистон маҳсулотларини Россияга еткизиб бериш ва "Лукойл", "Газпром" ва "ВымпелКом" компанияларининг Ўзбекистонга киритган сармоялари ҳақида гаплашишди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда иш бошлаган Ўзбекистон – Россия бизнес-форумида Россия делегацияси иштирок этмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Россия вакиллари Халқаро Саноат ярмаркасига ташриф буюришади ва Ўзбекистон корхоналари  вакиллари билан учрашишади. Тадбирда, шунингдек Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир  Тюрденев ҳам иштирок этди.

“Россия Федерацияси ва Ўзбекистон орасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик характерига эга. Келаси йил – мамлакатларимиз учун юбилей йили бўлади. Биз Россия ва Ўзбекистон орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаймиз”, — деди форум очилишида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

Дипломат айтишига қараганда Ўзбекистон Россиянинг Ўрта Осиёдаги асосий бизнес ҳамкорларидан биридир. Турли соҳанинг етакчи вакилларидан ташкил топган Россия делегациялари доимий равишда Ўзбекистондаги иқтисодий тадбирларда қатнашиб келмоқда.

Александр Морозов - Sputnik Ўзбекистон
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Тошкентга сафар қилди

Ўзбекистондан Россияга пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари еткизиб бериш масаласини ҳал қилиш учун охирги тўрт ой давомида республикага Россия Саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов бошчилигида бир неча делегациялар келиб кетди.

Бир неча кун олдин, 24 октябр куни Россия Саноат ва савдо вазири ўринбосари Александром Морозов бошчилигидаги делегация ҳам келиб-кетди.

Мамалкатлар Қишлоқ хўжалиги вазирликлари орасида ҳам диалог олиб борилмоқда. Икки мамлакат мутахассислари Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия бозорига еткизиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида “яшил коридор” яратиш масаласини ҳам муҳокама қилишмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ташқи иқтисодий ҳамкорлари орасида Россия 17,4% улуш билан Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда”, — деди элчи ўзининг хабарида. 

Элчиннг сўзларига қараганда, маҳсулот алмашишнинг умумий қиймати камайган бўлсада, маҳсулотлар жисмоний ҳажми ошмоқда.

Эксперт Марина Лапенко - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Россия ва Ўзбекистон шартномаларининг кўпи – фақат қоғозда қолмоқда
2016 йилнинг биринчи ярмида  айрбошланаётган маҳсулотларнинг жисмоний ҳажми салкам 3% га ўсди. Россиядан Ўзбекистонга импорт қилинадиган товарлар ҳажми 0,2 %га ошди, Ўзбекистондан Россияга импорт эса – 50,6 % га ўсди.

Ўзбекистондан Росссияга еткизиб берилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари – бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Ушбу йилнинг биринчи ярмида еткизиб берилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймати 3,4 баравар ошиб – 48 млн долларни ташкил қилди, жисмоний жиҳатдан эса – 3,1 баравар ошиб – 59,7 минг тоннани ташкил қилди. 

Мамлакатлар орасидаги сармоявий ҳамкорлик борасида Россия Ўзбекистоннинг энг йирик сармоя ҳамкори сифатида сақланиб қолаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 700 млн доллар Россия сармояси киритилган.

Россиянинг Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлари ПАО “Лукойл” – 5,5 миллиард доллар, ПАО "ВымпелКом" - 1 миллиарда доллар, ПАО "Газпром" - 400 миллион доллар.

“Бугунги кунда Россия – Ўзбекистон иқтисодий муносабатларини диверсификация қилишга катта эътибор қаратмоқдамиз, турли хил саноат маҳсулотлари алмашиш йўлларини қидирмоқдамиз.

Тошкентдаги пахта ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон билан 80 млн долларлик шартнома имзолади
Ҳукуматларимиз орасида 2013-2017 йиллар иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ҳамкорлик дастурини, нефт ва газ, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё, электротехника, енги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ҳаётга тадбиқ қилмоқдамиз”, — деди  Россия дипломати.

Тюрденевнинг сўзларига қараганда, Россиянинг янги қўшма корхоналари эркин савдо ҳудудларида ҳам пайдо бўлмоқда. Масалан 2015 йилда “Ангрен” махсус индустриал зонасида Россия иштирокида биринчи қўшма корхона очилди –  “Арматура-изоляция заводи”МЧЖ.

Владимир Тюрденев Тадбирда қатнашаётган Челябинск шаҳри Москва ва Санкт-Петербургдан кейинги учинчи ўринда эканлиги, уни қувонтираётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.   

Элчининг сўзларига қараганда айни дамда Россиянинг 70 ҳудуди Ўзбекистон билан фаол савдо-сотиқ олиб бормоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0