Ўзбекистонда ўқувчилар учун таомлар тайёрлайдиган комбинатлар очилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишКотлет тайёрлаш цехи
Котлет тайёрлаш цехи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Менюдан албатта салат, биринчи ва иккинчи таомлар, десерт ўрин олади. Комплекс тушлик мактаб ўқувчилари учун тахминан 2000 сўм атрофида бўлади

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 2017-2020 йиллар давомида умумий овқатланиш жойи мавжуд бўлмаган 400дан ортиқ таълим муассасаларида буфет типидаги ошхоналар ташкил қилинади. Бундан ташқари, ишламаётган ошхоналар қайта жиҳозланади ва яна иш бошлайди. Бу ҳақда "Uzbekistan Today" маълум қилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси вакили Ҳаким Назаровнинг айтишича, ассоциация томонидан ўқувчиларнинг ёшлари ҳисобга олинган ҳолда мамлакат бош санитария врачи томонидан тасдиқланган зарур калорияга эга комплекс меню ишлаб чиқилган.

Гилос тўла ящиклар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари учун экологик хавфсизлик белгиси киритди

"Умумтаълим муассасаларидаги ошхоналар танлов асосида тадбиркорларга ижарага берилади. Бунда корхона барча меъёрий талабларга жавоб бериши, ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши, малакали мутахассис ва тегишли технологик жиҳозларга эга бўлиши даркор. Ижарага олувчилар билан бир йиллик шартнома тузилади, агарда улар барча талабларга мувофиқ ҳолда фаолият олиб борсалар, шартнома бир неча йилга узайтирилиши мумкин", — дейди Назаров.

Ошпазлар ассоциацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика санитария хизмати билан биргаликда махсус комиссия ташкил этган бўлиб, у маълум бир вақт давомида ушбу корхоналар фаолиятини текшириб, назорат қилиб туради.

Ҳаким Назаровнинг айтишича, ҳозирда овқатланиш комбинатлари — "Ёшлар ишлаб чиқариш кейтринг корхонаси" барпо этиш таклифи киритилган.

"Биз Россия, Германия, Франция давлатлари тажрибасини ўрганиб чиқдик. Шу асосда маҳаллий шароитларга мослаштирилган ўз вариантимизни таклиф қилдик. Комбинат барча турдаги таомларни ишлаб чиқаради ҳамда бу таомлар мактаб, коллеж ва лицейларда сотилади. Бу харажатларни қисқартиради, янги иш ўринлари яратиш имконини беради", — дейди у.

Унинг айтишича, ўқувчиларга мўлжалланган барча таомлар махсус термо-контейнерларда етказиб берилади. 2017 йилда ҳар бир вилоятда ана шундай комбинат очиш режалаштирилган, 2018 йилда эса ҳар бир туманда очилади.

Назаровнинг фикрига кўра, республикадаги аксарият ошхоналардаги жиҳозлардан етарлича фойдаланилмаяпти. Комбинатлар ташкил этилиши натижасида улар тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Ҳозирги кунда республикада 100та касб-ҳунар коллежида умумий овқатланиш соҳаси мутахассислари тайёрланмоқда. Уларда 9 мингга яқин ўғил-қизлар таълим олишмоқда. Ўқув дастурига ўзгартиришлар киритилди, болалар ва парҳез таомларини тайёрлаш технологиясига бағишланган махсус курс ташкил этилди. Мазкур коллежларни битирган ёшлар янги ташкил этиладиган комбинатларда ишлашлари мумкин бўлади.

Назаровнинг айтишига кўра, болалар боғчалари тарбияланувчилари, мактаб, лицей ва коллежлар ўқувчилари учун уларнинг ёшлари ҳисобга олинган ҳолда махсус менюлар ишлаб чиқилган. Менюдан албатта салат, биринчи ва иккинчи таомлар, десерт ўрин олади. Комплекс тушлик мактаб ўқувчилари учун тахминан 2000 сўм атрофида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0