Археологлар Исо Масиҳнинг қабрини очишди

© Sputnik / Н. Михальченко / Медиабанкка ўтишМуқаддас Қабр Черкови
Муқаддас Қабр Черкови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуддусда (Иерусалим) археологлар Исо Масиҳ қабри устига ўрнатилган қабр тошини очишди. Уларнинг мақсади мақбаранинг дастлабки кўриниши қандай бўлганлигини аниқлаш экан.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Охирги 500 йил давомида биринчи бор, археологлар Муқаддас Қабрдаги мармар тошни четга суришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

"Мармар тоштахта сурилганда, унинг остига қўйилган жуда кўп тошларни кўриб биз ҳайрон қолдик", — деди археолог Фредрик Хиберт.

Унинг сўзларига қараганда, олимлар Исо пайғамбарнинг танаси, ривоятларга кўра, дастлаб қўйилган тошни аниқлаши учун анча вақт керак бўлади. Ўтказилаётган тафтиш  мақбаранинг дастлабки кўриниши қандай бўлганлигини ва нима сабабдан Рим императори Константиннинг онаси Елена  айнан шу ерни насронийларнинг энг улуғ саждагоҳи деб ҳисоблаганини аниқлашга ёрдам бериши керак.

National Geografic журнали бўлса ушбу жараён намойиш этилган видеони эълон қилди.

Москва патриархати игумени Серапион (Митько) айтишига қараганда, Исо Пайғамбар мақбарида изланишлар ўтказиш олимларга янги тарихий деталлар ҳақида маълумот бериши мумкин. Унинг сўзларига қараганда Рус православ черкови археологлар ташаббусини тўғри "тушунган".

Улкан Муқаддас Қабр черкови 4 асрда қурилган бўлиб, кейинчалик у бир неча бор қайта қурилган. Ушбу ибодатхона ичида 1810 йилда айнан Исо Пайғамбарнинг қабри устида кичик Кувуклия ибодатхонаси қурилган.  

Насронийлар одатига кўра, айнан ушбу Кувуклия ибодатхонасида ҳар йил Пасха байрами арафасида, осмондан тушган "Файзли олов" ёқилиб у дунёнинг барча насроний черковларига тарқатилади. Ривоятларга кўра,  "Файзли олов" осмондан тушмаган кун — Қиёмат қойим бўлар экан.  

© AFP 2023 / THOMAS COEXКувуклия ибодатхонаси
Ложа Христа в Гробе Господнем в Иерусалиме - Sputnik Ўзбекистон
Кувуклия ибодатхонаси

Ушбу археологик изланишлардан кейин Кувуклия ибодатхонаси ҳам биринчи бор қайта таъмирланадиган бўлди.

Инжил ривоятларига кўра, Исо Пайғамбарнинг Голгофа тоғидаги вафотидан кейин унинг танаси тоғда ўйилган ғорлардан бирига қўйилган. Ривоятларга кўра ушбу ғорда учинчи куни Исо пайғамбар қайта тирилган. IV асрда Рим императорининг онаси Елена Голгофа тоғида ўтказган қазиш ишларида Исо Масиҳ чормихга тортилган хоч топилади. Шундан кейин ушбу жойда Муқаддас Қабр черкови қурилади.

Янгиликлар лентаси
0