Лукашенко МДҲ давлатларини ЕОИИга қўшилишга чақирди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишАлександр Лукашенко
Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ҳеч кимни мажбур қилмаймиз, лекин агар тайёр бўлсангиз — марҳамат", — деди Лукашенко

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Белоруссия президенти Александр Лукашенко МДҲ давлатларини янада чуқурроқ интеграцияга, хусусан, ЕОИИга қўшилишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги янада чуқурроқ интеграция, иқтисодий интеграция. МДҲда ким тайёр бунга? Шартнома (ЕОИИ ҳақидаги — таҳ.) очиқ, биз бунга тайёр бўлган барчани таклиф этдик. Ҳеч кимни мажбур қилмаймиз, лекин агар тайёр бўлсангиз — марҳамат", — деди Лукашенко Минскдаги МДҲ ва ЕОИИ ҳукуматлари делегациялари раҳбарлари билан учрашувда.

У янада чуқур интеграция сифатида Белоруссия ва Россиянинг давлатлар иттифоқини кўрсатди. "Бу ибрат ва намуна", — таъкидлади белорус етакчиси.

Беларус президенти Александр Лукашенко ва марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

"… Агарда кимдир бунга тайёр бўлса, иқтисодий иттифоқдан иқтисодий, ҳарбий-сиёсий, узвий иттифоққа, Белоруссия ва Россия Иттифоқига қўшилишга тайёр бўлса – бу шартнома ҳам очиқ", — деди Белоруссия президенти.

ЕОИИ — 2015 йил 1 январдан фаолият бошлаган Ягона иқтисодий макон ва Божхона иттифоқи асосида ташкил этилган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашма. Ҳозирда ЕОИИга Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) — собиқ СССР давлатларининг аксариятидан ташкил топган давлатлараро бирлашма. МДҲ таркибига Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Молдавия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

Янгиликлар лентаси
0