Москвадан Наманганга учган самолёт Қозонда қўнишга мажбур бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишА-321 аэробуси
А-321 аэробуси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросида қон кетиш ҳолати юз берди

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Москвадан Наманганга парвоз қилаётган самолёт йўловчидан қон кетиши оқибатида Қозонда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди РИА Новости Татаристон ФВВ бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Родигинга асосланиб.

Тошкент-Навоий йўналишидаги йўловчи самолёт шошилинч ортга қайтишга мажбур бўлди

"Москва вақти билан соат 02:14да Москва – Наманган рейси бўйича парвоз қилаётган А321 аэробуси Қозон аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросида қон кетиш ҳолати юз берди", — деди Родигин.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, йўловчи Татаристон республика клиник касалхонасига ётқизилган. Соат 03:54да аэробус парвозини давом эттирган.

Янгиликлар лентаси
0