Жамият

Москва ҳокимияти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёдгорлик Ўзбекистон элчихонаси яқинида жойлашган Полянка кўчаси атрофидаги хиёбонда ўрнатилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Москва ҳокимияти Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, деб хабар берди Sputnik Тожикистон Москва ОАВга таяниб.

"Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш ҳақида буюртманома тушган", — деди ёдгорлик санъати бўйича комиссия раиси Игор Воскресенский.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ислом Каримов – қалбларга ҳайкалини ўрнатган раҳбар

Унинг айтишича, ёдгорлик Ўзбекистон элчихонаси яқинида жойлашган Полянка кўчаси атрофидаги хиёбонда ўрнатилиши мумкин.

Воскресенский мазкур масала комиссиянинг декабрда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида кўриб чиқилишини айтди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Янгиликлар лентаси
0