Мирзиёев раислигида ўтган мажлисда Бош прокурор ахбороти тингланди

© SputnikВиртуал қабулхона сайти
Виртуал қабулхона сайти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир виртуал қабулхонаси фаолиятининг 1 ойлик якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. 25 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев раислигида Бош вазир виртуал қабулхонаси фаолиятининг 1 ойлик якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги расмий саҳифасида маълум қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда

“Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мурожаатларни кўриб чиқилаётганда сансалорликларга йўл қўйган қатор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Мажлисда берилган бошқа яна қатор топшириқлар бўйича баённоманинг ўрнига тегишли Вазирлар Маҳкамаси Қарори қабул қилинадиган бўлди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёвнинг виртуал қабулхонаси шу йилнинг 24 сентябр куни ишга тушганди.

Facebook ижтимоий тармоғидаги қабулхона фаолияти билан таништириб борувчи саҳифада маълум қилинишича, виртуал қабулхона фаолияти бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди, тўртинчи ҳафта охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан ортди.
22 октябр куни умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ортди.

Янгиликлар лентаси
0