Жамият

Миробод тумани ҳокимига ҳайфсан берилди ва бир мансабдор ишдан бўшатилди

© Sputnik / СтрингерВиртуал қабулхона сайти
Виртуал қабулхона сайти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мурожаатларни кўриб чиқилаётганда сансалорликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан чоралар тўғрисида республика Бош прокурори ахборот берди

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимига ҳайсан эълон қилинди, яна бир мансабдор эса ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

"Тошкент шаҳар Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.Каравайкинадан иссиқлик қуввати билан таъминлаш масаласида келиб тушган мурожаатни кўриб чиқишда йўл қўйган камчиликлари учун Миробод тумани ҳокими (Кадиров)га ҳайфсан эълон қилинди ва "Тошиссиқликқуввати" ишлаб чиқариш бирлашмаси Миробод тумани филиали раҳбари (Мухаммедов) эгаллаб турган лавозимидан озод этилди", дейилади саҳифадаги хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёвнинг виртуал қабулхонаси шу йилнинг 24 сентябр куни ишга тушганди.

Виртуал қабулхона сайти - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев раислигида ўтган мажлисда Бош прокурор ахбороти тингланди

Facebook ижтимоий тармоғидаги қабулхона фаолияти билан таништириб борувчи саҳифада маълум қилинишича, виртуал қабулхона фаолияти бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди, тўртинчи ҳафта охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан ортди. 22 октябр куни умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ортди.

25 октябр куни Шавкат Мирзиёев раислигида Бош вазир виртуал қабулхонаси фаолиятининг 1 ойлик якунларига бағишланган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мурожаатларни кўриб чиқилаётганда сансалорликларга йўл қўйган қатор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Янгиликлар лентаси
0