Ўзбекистондаги халқаро санъат фестивалида Тото Кутуньо концерт беради

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишФортепиано
Фортепиано - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
28 октябрдан 3 декабрга қадар давом этадиган халқаро тадбирларга жаҳонга машҳур фортепиано ва дирижёрлар, хонанда ва бастакорлар таклиф этилган.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. 28 октябрдан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган "Олтин куз" халқаро санъат фестивали бошланди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтадиган ушбу санъат форуми Ўзбекистон ва жаҳон санъатини ўзаро уйғунлаштирган.

Халқаро санъат фестивали Ўзбекистон давлат консерваториясида таниқли фортепьяночи, Я.Витола номидаги Латвия мусиқа академиясининг кафедра мудири, профессор Юрис Калнциемснинг маҳорат дарси билан бошланди.

Дастур давомида Швейцария, Франция, Латвиядан келган ёш истеъдодли солистлар Илва Вера Эйгус, Аврора Гехтер, Карлис Буковскис ҳамда ўзбек дирижёри Алибек Кабдураҳмонов иштирокида симфоник оркестр концерти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва АҚШ мусиқачилари Душанбеда концерт беришади

28 октябрдан 3 декабрга қадар давом этадиган халқаро тадбирларга жаҳонга машҳур фортепиано ва дирижёрлар, хонанда ва бастакорлар таклиф этилган.

1 декабрга қадар белгиланган тадбирлар режасидан россиялик Владимир Горбик (дирижёр), Владимир Свердлов-Ашкенази (фортепиано), Игорь Калнин (скрипка), исроиллик Юрий Гандельсман, АҚШлик Сеннет Рошелл (фортепиано) каби машҳур санъаткорларнинг маҳорат дарслари, улар иштирокидаги концертлар жой олган.

"Ўзбекистон"€халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон миллий симфоник оркестри билан ҳамкорликда 22 ноябр куни машҳур хонанда ва бастакор Тото Кутуньо (Италия) ҳамда 1 декабр куни жаҳоннинг машҳур опера санъати намоёндаси Алессандро Сафинанинг (Италия) катта концерт дастурлари режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда Фольклор-этнографик жамоалар томонидан тадбирлар ташкиллаштириш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон давлат академик рус драма, Ўзбекистон давлат ёшлар, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрларининг республика бўйлаб гастрол сафарлари уюштирилиши ҳам режага киритилган.

Янгиликлар лентаси
0