АҚШ Истамбулда яшаётган дипломатлар оилаларини ватанига қайтармоқда

Oбуна бўлиш
Муассаса хабарига кўра, бу бутун Туркия бўйлаб террорчилик хавфининг кескин ошишига боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти, Истамбулда яшаётган диполматлар оилаларига  АҚШга қайтишга кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Давлат департаменти томонидан хавфсизлик соҳасида олинган маълумотларга кўра, экстремист гуруҳлар АҚШ фуқароларига нисбатан тажовузкорлик ҳаракатларини давом эттирмоқда. АҚШнинг фуқаролари асосан Стамбулда яшайди", — дейилга муассаса хабарида.

Бошқа шаҳарларда яшаётган АҚШ фуқароларига ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаган бўлсада, Давлат департаменти бутун Туркия бўйлаб террорчилик хавфи ошиб бораётганини таъкидламоқда.

Муассаса хабарига кўра, Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудларида террорчилик хавфи айниқса юқори бўлгани учун, АҚШ ўз фуқароларига ушбу ҳудудларга саёҳат қилмасликни маслаҳат берган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти, кўп ҳолларда, теракт бўладиган жойларни олдиндан билади. Одатда, бундай хабар эълон қилинганидан бироз вақт ўтиб, кўрсатилган шаҳарларда нохуш воқеалар содир бўлади.

Янгиликлар лентаси
0