Алишер Усмонов Россия бойлари рўйхатида 6 ўринни эгаллади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишБизнесмен Алишер Усманов
Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Bloomberg агентлиги тузган рўйхатда Россиянинг энг бой 10 бизнесмени ва дунёдаги энг бой 100 киши исми шарифлари эълон қилинган.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россиянинг энг бой тадбиркорларидан бири,  асли Ўзбекистонлик Алишер Усмонов Россиялик энг бой ўн киши рўйхатидан 6 ўринда жой олди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон, Bloomberg тузган рўйхатга асосан.  

Bloomberg эълон қилган Россиянинг энг бой кишилари рўйхати энг бошида умумий маблағи 15,7 млрд $ бўлган "Северстал" компанияси раҳбари Алексей Мордашов, иккинчи ўринда Владимир Потанин — 15,5  млрд $,  Леонид Михельсон — 15,1 млрд $, Виктор Вексельберг — 14,2 млрд $, Михаил Фридман — 12,8 млрд $ ва 12 млрд $ эгаси — Алишер Усмоновлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Ўзбекистонлик бизнесменнинг маблағи 20 млрд $ баҳоланиб ушбу рўйхатнинг энг бошидан ўрин олган эди.

Янгиликлар лентаси
0