Бугун Туркманистон президенти Россияга расмий ташриф билан келади

© Фотохост-агентство. / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин ва Бердимухамедов туркман газини сотиб олиш ва Туркманистоннинг ҳудудий интеграцион ташкилотларга аъзо бўлиш каби масалаларини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бугун Путин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан Москвада учрашади, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот хизмати.

"Биринчи ноябр куни, Росссия Федерацияси президенти Владимир Путин таклифига биноан, Туркманистон президенти  Гурбангули Бердимухамедов Россияга ишчи ташриф билан келади", — дейилган хабарда.

Гурбангули Бердимухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Москвадан нима умид қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, бу 2011 йилдан буён Туркманистон президентининг Россияга уюштирган биринчи расмий ташрифи бўлмоқда. Туркманистон раҳбарияти Россияга сўнгги марта 2011 йилнинг декабр ойида келган эди.

Учрашув давомида икки малакат ҳамкорлигининг энг асосий ва долзарб масалалари кўриб чиқилади. Туркман газини сотиб олиш, Турманистонга кредит ажратиш, Туркманистоннинг ҳудудий интеграцион лойиҳалар ЕОИИ, КХШТ ва "Каспий гуруҳи" ташкилотларига аъзо бўлиш ҳамда Туркманистонда президент сайлови ўтказиш масалалари шулар жумласидан.

Янгиликлар лентаси
0