Дунёда

Атамбаев: дунёдаги тинчлик ШҲТ қанчалик мустаҳкам эканига боғлиқ

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишРФ Бош вазири Д. Медведевнинг Қирғизистонга ташрифи
РФ Бош вазири Д. Медведевнинг Қирғизистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
ШҲТга аъзо бўлишни истовчилар сони ортиб бораётгани, ташкилот нуфузидан далолат беради, деб таъкидлади Қирғизистон президенти

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев саммитда қатнашиш учун Бишкеккаетиб келган ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Атамбаев ўз нутқи аввалида ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларига юбилей йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида ташаккур изҳор этди.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Рустам Азимов ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди
"Мен барчангизни кўриб турганимдан хурсандман. Биз биргаликда улкан ишларни амалга оширмоқдамиз, фикримча, бу дунё кўламига мос ишлар — ШҲТ қанчалик мустаҳкам бўлса, дунёдаги вазият ҳам шунчалик стабил бўлади. Бишкекдаги йиғилишда ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларининг барчаси иштирок этаётгани — қабул қилаётган томон учун катта шарафдир", — деб таъкидлади Атамбаев.

Қирғизистон президенти, шунингдек, ШҲТга аъзо бўлишни истовчилар сони ортиб бораётгани, ташкилот нуфузидан далолат беради, деб таъкидлади. Атамбаевга кўра, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши ҳақидаги сўнгги қарор эса ШҲТ салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

"Эндиликда ишларимиз анча осон кечади, нега деганда УФАда ШҲТни ривожлантириш стратегиясини қабул қилдик. Биз, эндиликда кейинги 10 йилга биргаликда қандай йўлдан боришимиз батафсил баён қилинган ушбу стратегияга амал қилмоғимиз керак", — деб қайд этди Атамбаев.

Атамбаев билан учрашувда Қирғизистон Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Сооронбой Жээнбеков, Қозоғистон бош вазири Боқитжон Сагинтаев, Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода,  Хитой Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кецян, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сысоевлар қатнашишди.

Янгиликлар лентаси
0