Дунёда

Ташвиқот эртаклари: Германия қандай қилиб болалар онгини заҳарлаётгани ҳақида

Германиянинг Deutschlandfunk радиостанциясида болаларга бағишланган "Какаду" дастури эфирга узатилади. Унда кичкинтойлар халқаро воқеалар ва сиёсат, шу жумладан, Россия тўғрисидаги янгиликлардан бохабар этиб борилади

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ёритиб борилаётган янгиликлар ҳаққонийлиги кишида шубҳа уйғотади, деб ёзади Спутник Германия.

Жумладан, 19 октябр куни болалар дастурида қуйидаги хабар ўқиб эшиттирилган:

Германия канцлери Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Меркель Россияга қарши санкциялар узайтирилиш сабабини айтди
"Россия президенти Путин айни вақтда иккита уруш олиб бормоқда: биттаси Украинада ва яна биттаси Сурияда. Германия канцлери Меркель ва Франция президенти Олланд Путин иккала урушни тўхтатишига эришмоқчи. Лекин уларнинг бу хоҳиши амалга ошмайдиган кўринади, негаки, Путин халқаро қоидаларга амал қилмайди. Путин Россиянинг жаҳондаги мавқеини, агар зарур бўлса уруш йўли билан ҳам, албатта, кучайтириш керак деб ҳисоблайди. Германия канцлери Меркель ва Франция президенти Олланд Путин Сурияда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этаётгани ҳақида кўп бора гапирганлар. Россия самолётлари шифохоналар ва БМТ инсонпарварлик карвонларини бомбардимон қилмоқда. Шу боис ҳам суриялик оилаларнинг аксарияти Германияга қараб қочмоқда. Украинада ҳам келишувларга зид равишда Россия аскарлари жанг қилмоқда. Путинга бу ишларда қандай қилиб қаршилик кўрсатиш мумкин — ҳозирча ноаниқ. Тўғри, Россияга маълум маънода босим ўтказиш орқали таъсир кўрсатиш мумкин, дейлик айрим товарларни унга сотмаслик мумкин — бу "санкция" дейилади. Лекин бунинг учун барча европаликлар якдил бўлиши лозим — айни вақтда эса бунга эришишнинг иложи бўлмаяпти".

Спутник Германия маълумотларига мувофиқ, ушбу хабар муаллифи — Deutschlandfunkнинг АҚШдаги мухбири Маркус Пиндур ўзининг Россияга нисбатан адоватли қарашлари билан машҳур.

Спутник Германия агентлиги Deutschlandfunk вакилларига мурожаат этиб, бу борада изоҳ сўраганида, радиостанция матбуот-котиби Эфа Забине Кунцт "бунда ҳеч қандай ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи, ёлғон ёхуд нотўғри фактларни кўрмаётганини" айтган.

Спутник Германия немис радиосида бундай турдаги хабарларнинг пайдо бўлиши — шунчаки англашилмовчилик эканига, келгуси ҳафтада "Какаду" Қўшма Штатлар ҳақида ҳам эртак сўйлашига умид билдириб қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала