Иқтисод

Янги цемент заводи водий эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди

© Sputnik / СтрингерЦемент заводида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Цемент заводида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилояти "Jo‘ydam ta'mir qurilish" масъулияти чекланган жамияти ҳамда ХХРнинг "Тонгли" ҳамда "Шанфэнг" компаниялари иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу корхоналарнинг ташкил этилиши билан водий аҳолисининг цементга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Фарғона вилояти "Jo‘ydam ta'mir qurilish" масъулияти чекланган жамияти ҳамда Хитой Халқ республикасининг "Тонгли" ҳамда "Шанфэнг" компаниялари иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Цемент заводидаги ишчи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Фарғона вилоятида янги цемент заводи ишга туширилди
Унга кўра Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳамда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг Шўрсув шаҳарчасида ҳар бирида суткасига 4000 тоннадан цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилиши режалаштирилган.

Булоқбоши туманида ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди. Ушбу лойиҳага хитойлик ҳамкорлар томонидан 200,0 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритилиши белгиланган. Корхоналарнинг қурилиш ишларига сарф этиладиган маблағлар "Асака" ДАТБ ҳамда ДТ "Халқ банки" Фарғона филиаллари томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

— Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамоликларида юртингизда қулай ишбилармонлик муҳитининг барпо этилгани бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда, — дейди хитойлик ҳамкорлардан бири Ван Чжиган. — Шунинг учун ҳам биз Ўзбекистонга ҳеч иккиланмай инвестиция киритишга қарор қилдик. Хорижий инвесторлар учун яратилган эркинлик ва имкониятлар бу ерда бемалол ўз ҳамкорлик лойиҳаларимизни йўлга қўйишга асос бўлмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, цемент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё маҳсулотлари 100 фоиз маҳаллий конлардан олинади. Ва бу ўз навбатида маҳсулот таннархининг кўтарилмаслигини таъминлайди. Бундай арзон ва сифатли маҳсулот кейинчалик хорижий давлатларга, айниқса, қўшни мамлакатларга эскпорт қилиниши мумкин.

Бугунги кунда Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган "Қувасой цемент" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар водий эҳтиёжининг 37 %ни ташкил этади холос. Қолган қисми бошқа вилоятлар ёки қўшни мамлакатлардан валюта эвазига сотиб олинмоқда. Эндиликда эса ушбу корхоналарнинг ташкил этилиши ҳудудларда 1600 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилиши билан бирга, водий аҳолисининг цементга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Булоқбоши туманида корхона 2017 йилнинг, Ўзбекистон туманида эса 2018 йилнинг охирида қуриб битказилиши режалаштирилган.

М. Сулаймонов

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала