Азимов Бишкекда Афғонистон делегацияси билан учрашди

© Sputnik / Алексей ДружининРустам Азимов
Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув Бишкекда ўтаётган ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов ва Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Бишкекда музокара ўтказишди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув Бишкекда ўтаётган ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни келгусида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Азимов ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди

"Томонлар Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга яқинда амалга оширган турли даражадаги ташрифи ва эришилган келишувлар натижаларига юқори баҳо бердилар. Улар Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини узвий мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар", — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафтада Афғонистон президентининг вакилларидан иборат ушбу мамлакат делегацияси Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказдилар ҳамда Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасида иштирок этдилар.

Октябр ойи бошида Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Қобул икки томонлама ҳамкорликни, хусусан иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги келишув имзолашни режалаштирганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0