Жамият

Қирғизистон ШҲТ тараққиёт банки ва фондини тузишга чақирди

© Sputnik / Виталий БелоусовШҲТга аъзо давлатлар байроқлари
ШҲТга аъзо давлатлар байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши билан ташкилотнинг иқтисодий салоҳияти ошади, деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қирғизистон ШҲТ тараққиёт банки ва фондини тузиш ҳамда энергетика соҳасида лойиҳалар амалга ошириш тарафдори, деди Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Сооронбай Жээнбеков Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон маълум қилмоқда.

Қирғизистон Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши билан ташкилотнинг иқтисодий салоҳияти ошади, деб ҳисоблайди.

"Ҳамкорлик лойиҳаларининг олға силжишини таъминловчи омиллардан бири, шубҳасиз уларнинг молиявий таъминоти ҳисобланади. Қирғизистон томони ШҲТ тараққиёт банки ва ШҲТ тараққиёт фонди (махсус ҳисоб)ни ташкил қилиш масаласини тезроқ келишишга чақиради. Ушбу тузилмалар ўзаро иқтисодий лойиҳаларнинг молиявий таъминотида самарали омил бўлиши даркор", — деди Жээнбеков.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Рустам Азимов ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди

Унинг айтишича, муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун аъзо-давлатларнинг ишбилармон ва молиявий доираларини жалб этиш лозим.

"Бутун минтақанинг ривожланиши инвестицион лойиҳалар танловининг бош тамойили бўлиши керак. Илк лойиҳалар энергетика, энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбалари соҳасида бўлиши мумкин", — деди у.

Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзоси сифатида Россия ва Хитойнинг ЕОИИ ва Буюк Ипак йўли иқтисодий камари доирасида лойиҳавий фаолиятни бирлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Республика бу ташаббусни ШҲТ кун тартибига киритишга лойиқ деб ҳисоблайди ва кўп томонлама ҳамда икки томонлама тартибда ишлашга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала