Жамият

Россия Тожикистон билан авиақатновни тўхтатиб қўйиши мумкин

© Sputnik / Эмин Джафаров / Фотобанкка ўтиш"Жуковский" халқаро аэропорти
Жуковский халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик йўналишларнинг асосий йўловчилари "Тожикистон ЯИМнинг 48%ини Россия ҳисобидан таъминлайдиган тожик меҳнат мигрантлари" эканлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Душанбе Россия компаниялари самолётларининг  "Жуковский" аэропортидан парвоз қилишлари бўйича келишувни рад этгани учун Россия 8 ноябрдан бошлаб авиақатновларни бир томонлама тўхтатиб қўйиши мумкин, деб хабар берди РИА Новости "Коммерсант" газетасига асосланиб.

Нашр суҳбатдошининг айтишича, Тожикистон "Жуковский" аэропортини Москва авиация тармоғининг тўртинчи тўлақонли аэропорти деб ҳисоблайди, "шунинг учун Душанбе ва Хўжандга қўшимча рейсларнинг белгиланиши Россиянинг ушбу йўналишлардаги авиакомпаниялари ва парвозларни бир томонлама кўпайтиришига олиб келади". Яъни парвозларни йўлга қўйиш учун Душанбе "ҳукуматлараро келишувни қайта кўриб чиқиши лозим", деб ёзади газета.

Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклаш арафасида

Россия транспорт вазирлиги матбуот хизмати ҳукумат фармойишига кўра Москвага "Внуково", "Домодедово" ва "Шереметьево" халқаро аэропортлари тааллуқли эканлиги, "Жуковский" эса Раменскоега қарашли эканлигини билдирди. Шу тарзда, "тожик томонининг Россия аэропорти мақомини белгилашга уриниши Россия ҳукумати суверенитетини бузиш ҳисобланади", Жуковскийдан ҳаво қатновини рад этиш эса давлатлар ўртасидаги ҳаво қатнови ҳақидаги келишувни "тўғридан тўғри" бузишдир.

Бундан ташқари, вазирлик йўналишларнинг асосий йўловчилари "Тожикистон ЯИМнинг 48%ини Россия ҳисобидан таъминлайдиган тожик меҳнат мигрантлари" эканлигини ва агар Душанбе ўз фикридан қайтмаса, Москва Россия авиакомпаниялари "ҳуқуқлари поймол бўлмаслиги учун" жавоб чорасини кўришини таъкидлади, деб ёзади газета.

"Жуковский" – Москвадан 23 километр узоқликдаги Раменское аэродромида жойлашган халқаро аэропортдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала