Жамият

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишМиграция маркази
Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ташриф давомида Красноярск, Кемерово, Астрахан, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди. Ташриф "2017 йилга аҳоли бандлиги дастури" ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди.

Ташрифдан асосий мақсад тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан Россиядаги иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Бу меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликнинг янада юқори ва сифатли даражада бўлишини таъминлайди.

Мазкур ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали ишга жойлашишлари масаласини ҳал қилиш таъминланади.

Москва шаҳрида мигрантлар қор тозалашмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Чет элда меҳнат қилаётган шахслар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинадиган бўлди

Агентлик орқали ишга жойлашишни ташкиллаштириш ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини, ижтимоий-маиший шароитларини таъминлаш ва кафолатлаш имконини беради, меҳнат мигрантлари ўзлари дуч келган муаммоларни ҳал қилишда мурожаат қилиш ва тезкор жавоб олишлари учун қайноқ линия ташкил қилинади.

Россиянинг турли ҳудудларидаги маъмурий органлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бу ерда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ташриф давомида Красноярск, Кемерово, Астрахан, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала