Иқтисод

Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет хизмати тарифлари яна туширилди

© Uztelecom"Ўзбектелеком" интернет тарифлари
Ўзбектелеком интернет тарифлари - Sputnik Ўзбекистон
2015 йилда тарифлар 17 марта туширилганди

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг маълум қилишича, 28 октябрдан бошлаб Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $103,03 га туширилди.

Интернет фойдаланувчи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон интернет фойдаланувчилари сони бўйича Марказий Осиёда иккинчи бўлди

Компания матбуот маркази хабарида қайд этилишича, бу йил тарифлар ўн бир марта туширилди. Тарифлар 1 Мбит/с. учун 1 январдан $156,24 гача, 1 февралдан $141,94 гача, 17 февралдан $136,34 гача, 1 мартдан $133,62 гача, 2 мартдан $115,26 гача, 27 апрелдан $112,91 гача, 25 июлдан $111,21 гача, 19 августдан $108,31 гача, 22 августдан $107,03 гача, 19 сентябрдан $105,77 гача туширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда тарифлар 17 марта туширилганди. 2015 йилда 1 Мбит/с. учун январ ойидаги $259,29 дан декабр ойида $157,60 гача туширилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала