Иқтисод

Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиш 2 бараварга ошди

© jahonnewsТошкентдаги мева-сабзавот ярмаркаси
Тошкентдаги мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия бозорида харидоргир бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти ҳажми 41 миллион доллардан 89 миллион долларга ошди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Йил бошидан буён Россия бозорида харидоргир бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан икки баравардан кўпроққа – 41 миллион доллардан 89 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мева-сабзавотлар - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон мева-сабзавотларини Россияда кўришни истаймиз – сенатор

Россия қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Евгений Громиконинг Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашувида юқоридаги рақамлар тилга олинди.

Томонлар Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказишни янада ошириш борасидаги тадбирлар мажмуасини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунига кўра томонлар агросаноат мажмуаси бўйича ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала