Дунёда

Ассанж: Клинтон "Ислом давлати" Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилишини айтган

© AFP / Brendan SmialowskiАҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон
АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
2014 йил бошида, яқиндагина АҚШ Давлат котиби лавозимини тарк этган Хиллари Клинтон сайлов кампанияси раиси Жон Подестга йўллаган мактубида "ИД" Саудия Арабистони ҳамда Қатар давлатлари ҳукуматлари томонидан молиялаштирилишини айтиб ўтган

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтоннинг шахсий ёзишмаларида "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Саудия Арабистони ва Қатар ҳукуматлари томонидан молиялаштирилиши мазмунидаги таъкидлар бор, деб хабар қилган WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж. РИА Новости хабари асосида.

Джулиан Ассанж Халыаро медиафорум билан алоқада - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Джулиан Ассанж 21 асрда сўз эркинлиги ва АҚШ ҳукуматининг Google билан ҳамкорлиги ҳақида
"2014 йил бошларида, яқиндагина АҚШ Давлат Котиби вазифасидан бўшаган Хиллари Клинтон ўз сайлов кампанияси раиси Жон Подестга йўллаган бир мактуб бор. Электрон мактубда "ИД" Саудия Арабистони ва Қатар ҳукуматлари томонидан молиялаштирилиши ҳақида гап борган", — деб таъкидлаган Ассанж.

Ассанж, шунингдек, Клинтоннинг мактубларида АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида қурол-яроғлар соҳасида тузилган йирик — умумий суммаси 80 миллиард доллардан ошадиган шартнома ҳақида ҳам жиддий музокаралар борлигини қўшимча қилган. "Унинг фаолияти давомида АҚШдан бўладиган қурол-аслаҳалар экспорти доллар эквивалентида нақ икки баробарга ортган", — деб айтган WikiLeaks асосчиси.

Клинтон фондига пул ўтказадиган одамлар "Ислом давлати"ни  ҳам молиялаштирадими, деган саволга Ассанж "Ҳа", — дея жавоб қайтраган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала