Москвада князь Владимир ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишБоровицкая майдони
Боровицкая майдони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Россияда Халқ бирдамлиги куни кенг нишонланмоқда

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Халқ бирдамлиги куни муносабати билан Москвадаги Боровицкая майдонида князь Владимир ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳайкал меъмор Салават Шербаков томонидан яратилган.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Москва марказидаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилди
Тантанали очилиш маросимда Россия президенти Владимир Путин, патриарх Кирилл, Россия ҳукумати аъзолари, депутатлар, Москва мэри Сергей Собянин шунингдек, жамоатчилик ташкилотлари, илм-фан арбоблари, маданият ва санъат вакиллар иштирок этишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр ҳар йили Россияда Халқ бирдамлиги куни сифатида нишонланди. Ушбу байрам 1612 йилда Москванинг польшалик босқинчилардан озод қилиниши шарафига таъсис қилинган. Бу байрам давлат байрами сифатида 2005 йилдан бери нишонланиб келинмоқда. Байрам 1996 йилдан нишонланиб келинган Муроса ва ҳамжиҳатлик куни, ундан аввалроқ эса 7 ноябрь инқилоб куни сифатида нишонланган байрам ўрнига келган.

Янгиликлар лентаси
0